Туркия Исроил билан алоқаларини узди

    Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўхтатди, деди мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоған.

    “Биз Туркия Республикаси давлати ва ҳукумати сифатида Исроил билан алоқаларимизни уздик”, деди у.

    Эрдоғон Анқара келажакда ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаяпти, дея қўшимча қилди.

    2023 йил октябрь ойида Ғазо секторида ЦАХАЛ операцияси бошланганидан бери Туркия Тел-Авивнинг ҳаракатларини қоралаб, уни Фаластин тинч аҳолисини қирғин қилишда айблаб келади. Мамлакат бир неча бор ўт очишни тўхтатишга чақирган, шунингдек, яҳудий давлатига босим ўтказган.

    Хусусан, май ойи бошида Туркия Савдо вазирлиги Исроил билан савдо-сотиқни тўлиқ тўхтатганини маълум қилган эди. Бунгача Анқара 54 та кичик гуруҳ товарлари экспортини чеклаган, бироқ ЦАХАЛ Ғазодаги жангларни давом эттирган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates