Намойишчилар майдонга автомобилларда кириб, кейин майдонни эгаллаб олишди. Полиция уларни мажбуран йўлдан четлатишга уринди.
9 майдан буён Ереванда Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфоси, Озарбайжон билан чегарани делимитация қилиш ва бир қатор чегара ҳудудларини Озарбайжон томонига ўтказиш жараёнини тўхтатиш талаби билан намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Намойишга Арман апостол черковининг Тавуш епархияси раҳбари, архиепископ Баграт Галстанян бошчилик қилмоқда, деб хабар беради ria.ru.