Унга кўра, фазовий жисмлар 3 ва 4 декабрь кунлари сайёрамиз ёнидан учиб ўтади. Уларнинг ўлчамлари жуда катта – 402 ва 387 метр.
“Ушбу ўлчамларни Нью-Йоркда (АҚШ) жойлашган Эмпайр-стейт-билдинг биносининг баландлиги билан солиштириш мумкин”, дейилади нашрда.
Астероидлардан бири Ердан икки миллион километр узоқликда, иккинчиси беш ярим миллион километрдан ортиқ масофа бўлиши тахмин қилинмоқда.
NASA диаметри 140 метрдан ортиқ бўлган астроидларни хавфли деб таснифлаш керак, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, гап астероидларнинг Ерга етти ярим миллион километрдан яқинроқ масофада яқинлашиши ҳақида кетмоқда, деб хабар беради news.by.