Мутахассислар бўроннинг кучини тахминан беш балли шкала бўйича G1 сифатида баҳолашди, G5 эса максимал даражадир. Аммо вазият янада жиддийроқ тус олиши мумкин.
Магнит бўронлар навигация тизимлари ва сунъий йўлдош алоқаларининг бузилишига олиб келиши, об-ҳавога таъсирчан одамлар саломатлиги ёмонлашиши мумкин.
Мутахассислар янада кучли қуёш чақнашлари эҳтимоли борлигидан огоҳлантирди. AR3615 қуёш доғи ўсиши ва фаоллиги давом этмоқда, деб хабар беради mir24.tv.