15 сониядан ортиқ давом этмайдиган ноёб ҳодисани 12 декабрь куни Тожикистон, Арманистон, Туркия, Греция, Италия, Испания, АҚШнинг Флорида штатида ва Мексиканинг айрим ҳудудларида кузатиш мумкин. Асосий астероид камарида жойлашган Леона астероиди Бетельгейзе юлдузи олдидан ўтиб кетади ва унинг тутилишга сабаб бўлади, бироқ олимлар унинг тўлиқ ёки қисман тутилиши масаласида аниқ тўхтамга келишгани йўқ.
Леона астероидининг узунлиги 80, эни 55 километр. Осмон жисмининг “олов ҳалқаси” шаклида тутилиши эҳтимоли катта, деб хабар беради lenta.ru.