Эрон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

    Эрон 33 давлат фуқаролари, жумладан, ўзбекистонликлар учун визасиз режимни эълон қилди.

    Эрон туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири Иззатуллоҳ Зарғамий 2023 йил октябрь ойида Самарқандда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон билан визасиз режим жорий этиш ниятини билдирган эди.

    Бир кун аввал Иззатуллоҳ Зарғамий Эрон Вазирлар Маҳкамаси 33 давлат билан виза режимини бекор қилишни бир томонлама маъқуллагани ҳақида хабар бериб, Эрон бутун дунёга мамлакат эшикларини очиш ниятида эканини қўшимча қилди.

    Иззатуллоҳ Зарғамий, шунингдек, вазирлик 60 давлатга бепул визалар таклиф қилганини, бироқ ҳукумат улардан 33 та давлатни маъқуллаганини ҳам айтди. “Ушбу қарор халқаро ҳамжамиятга юборилган хабар бўлиб, Эрон бутун дунёдан келган меҳмонларни кутиб олишга ва уларга қулай ва мароқли дам олишлари учун мақбул имкониятлар яратишга тайёрлигини кўрсатади”, деб таъкидлади вазир.

    Ўзбекистондан ташқари визасиз режим очиқ бўлган давлатлар рўйхатига БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Ҳиндистон, Россия, Ливан, Қирғизистон, Тожикистон, Тунис, Мавритания, Танзания, Зимбабве, Маврикий, Сейшель ороллари, Индонезия, Бруней, Япония, Сингапур, Камбоджа, Малайзия, Вьетнам, Бразилия, Перу, Куба, Мексика, Венесуэла, Босния ва Герцеговина, Сербия, Хорватия ва Беларусь киритилди, деб хабар беради mail.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates