Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпишни маъқуллади

    Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпишни зарур деб ҳисоблайди, деди Эрон Ислом Республикаси парламенти Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Исмоил Кусарий.

    “Парламент Ҳўрмуз бўғозини ёпиш керак деган хулосага келди, аммо бу борадаги якуний қарорни Миллий хавфсизлик кенгаши қабул қилади”, дея ундан иқтибос келтиради Press TV.

    Бўғоз Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, Форс кўрфазини Уммон кўрфази ва Араб денгизи билан боғлайди.

    Бу минтақа давлатларининг ҳарбий хавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳам, жаҳон савдоси нуқтаи назаридан ҳам стратегик аҳамиятга эга.

    Яқин Шарқдан экспорт қилинадиган энергия ресурсларининг салмоқли қисми бўғоз орқали ўтади.

    Ироқ, Саудия Арабистони, Қувайт, Баҳрайн, Қатар ва БАА ушбу йўналиш орқали нефть ва сиқилган табиий газ экспорт қилади.

    Экспортнинг 80 фоиздан ортиғи Осиё мамлакатларига, қолгани Европа Иттифоқига тўғри келади.

    Бўғоз орқали дунё нефтининг 20 фоиз​​гача ва сиқилган табиий газнинг 35 фоиздан ортиғи ташилади.

    Хитой импорт қилаётган газнинг тўртдан бир қисми Ҳўрмуз бўғози орқали келади.

    Ушбу йўналиш орқали ташиладиган нефтнинг энг йирик импортчилари Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея ва Хитойдир.

    Энг тор нуқтасида унинг кенглиги 33 километрни ташкил қилади.

    Бўғознинг бутун шимолий қирғоғи Эронга тегишли бўлиб, у асосан ушбу сув йўлини назорат қилади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates