Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар берди.
Унга кўра, шахтадаги портлаш туннеллардан бирида метан чиқиши туфайли содир бўлган. Портлаш вақтида коннинг В ва C блокларида 69 киши бўлган. В блокидан 20 нафар кончининг жасади топилди, C блокида ишлаган 30 кишининг барчаси ҳалок бўлди. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Аввалроқ Эроннинг PressTV давлат телеканали шахтадаги портлаш оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани, яна 17 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён воқеа сабабларини текшириш ва айбдорларни жавобгарликка тортишни буюрди, деб хабар беради tass.ru.