Бу ҳақда Эрон пойтахти мериясининг шаҳарсозлик қўмитаси раҳбари Жафар Ташаккори Ҳошимий маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
“Мамлакатнинг биринчи мудофаа туннели Теҳронда қурилмоқда, у “Модафеан-е Саламат” метро бекатидан Имом Хомайний шифохонасига тўғридан-тўғри киришни таъминлайди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Tasnim агентлиги.