Эрон Президенти пойтахтни Теҳрондан мамлакат жанубига кўчиришни тезлаштиришга чақирди

    Эрон пойтахтини Теҳрондан бошқа шаҳарга кўчириш режаси 2013 йил 25 декабрда қабул қилинган эди.

    Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакат пойтахтини Теҳрондан мамлакат жанубий чегараларига, Форс кўрфази соҳилларига кўчириш бўйича ишлар бошланганини маълум қилди.

    Мамлакат матбуотида тарқалган хабарларга кўра, президент Хатам ал-Анбия қароргоҳига ташрифи чоғида сўзлаган нутқида аввалроқ муҳокама қилинган пойтахтни Теҳрондан кўчириш масаласини яна бир бор кўтарган.

    Унинг фикрича, Теҳронни пойтахт сифатида қолдириш бир қанча, биринчи навбатда иқтисодий сабабларга кўра имконсиз бўлиб қолган: “Теҳрон ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келмоқда. Нима қилсак ҳам, вақтни беҳуда сарфлаймиз. Шунинг учун бизда мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий марказини жанубга, денгизга кўчиришдан бошқа чорамиз йўқ”.

    “Бу масалага эътибор бермаслик мамлакат келажакда экологик инқироз ва бошқа кўплаб муаммоларга дучор қилиши мумкин”, деди Пезешкиён ва биринчи вице-президент Муҳаммад Ризо Орифга пойтахтни кўчириш режаларини назорат қилиш вазифаси юкланганини қўшимча қилди.

    Эрон пойтахтини 20 миллионга яқин аҳолига эга Теҳрондан бошқа шаҳарга кўчириш режаси 2013 йилнинг 25 декабрида 290 ўринли парламентда 110 депутатнинг овози билан қабул қилинган эди. Режа доирасида тузилган кенгаш пойтахт учун “энг мақбул жой қаерда бўлишини” аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борди.

    Ҳозирча бу борада ҳеч қандай чора кўрилмади, деб хабар беради aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates