Reuters: Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди

    Эрон аллақачон уранни бойитишни тўхтатиш учун тайёргарлик чораларини кўрган.

    Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бошқарувчилар кенгаши шу ҳафта Ғарбнинг Эронга қарши резолюциясини қабул қилмаса, Теҳрон ўзининг 60 фоизгача бойитилган уран захираларини янада оширишни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги ташкилот ҳисоботига таяниб хабар берди.

    Унинг сўзларига кўра, Эрон аллақачон уранни бойитишни тўхтатиш учун тайёргарлик чораларини кўрган.

    Август ойидан бошлаб 60 фоизгача бойитилган UF6 (уран гексафторид) захиралари 164,7 килограммдан 182,3 килограммгача ошди. Reuters эслатганидек, МАГАТЭ таърифига кўра, 60 фоизгача бойитилган 42 килограмм уран “назарий жиҳатдан кейинги бойитиш билан ядровий бомба яратиш учун етарли”.

    Теҳрон, шунингдек, мамлакатга МАГАТЭнинг қўшимча тўрт нафар инспекторини киритиш имкониятини кўриб чиқишга рози бўлди, дея Reutersга таяниб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates