Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бошқарувчилар кенгашининг 21 ноябрь куни қабул қилган ташкилот билан ҳамкорлик қилмаётгани учун Теҳрон танқид остига олинган резолюциясига жавобан Эрон бойитилган уран ишлаб чиқариш учун бир неча минг илғор газ центрифугаларини ишга туширди. Бу ҳақда Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эсламий маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
“Биз бошиданоқ Европанинг учта давлати ҳамкорлик йўлидан бормаса ва қарама-қаршиликни давом эттирмаса, биз албатта жавоб чораларини кўрамиз, деб маълум қилган эдик, резолюция қабул қилинган пайтда атом саноатини ривожлантириш дастури доирасида бир неча минг замонавий центрифугаларни газ билан таъминлаш жараёнини бошладик”, деди у ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида. Жонли эфирни SNN телеканали амалга оширди.