Эртага “Автомобилсиз кун“ акцияси бўлиб ўтади

    Мамлакатимизда 27 май 2025 1167

    Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни ифлосланишдан сақлаш ва йирик шаҳарларимизда автомобиль ҳаракати интенсивлигини камайтириш мақсадида эртага, 28 май куни Нукус, Тошкент ва барча вилоят марказларида навбатдаги “Автомобилсиз кун“ акцияси ўтказилади.

    Қайд этилишича, анъанавий равишда, ушбу кун давомида давлат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларига, шунингдек, фуқароларга шахсий автомобиллардан фойдаланмаслик, жамоат транспорти, пиёда юриш, велосипед ва бошқа экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бундай тадбирлар атмосферага зарарли моддалар чиқишини камайтириш, шаҳарларимиздаги шовқин даражасини пасайтириш, шунингдек, атроф-муҳитга масъулиятли ёндашувни шакллантиришга қаратилган.

    Маълумот учун, “Автомобилсиз кун“ акцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 21 февралда имзоланган 37-сонли Фармон асосида ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates