Эртага Chevrolet Cobalt учун онлайн шартнома очилади

    Жума, 21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади.

    Бу ҳақда UzAuto Motors хабар қилади.

    Таъкидланишича, автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

    Телеграм-бот ҳамда UzAvtosavdo иловаси навбатни кузатиш хизматини ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

    Автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозимлиги эслатиб ўтилди. Акс ҳолда, мазкур шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, контрактацияга қайта қўйилади.

    Шу муносабат билан UzAuto Motors автоихлосмандлардан тузилган шартномалар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини сўради.

    UzAuto Motors автомобилларни сотиб олиш учун бошқа ресурслардан фойдаланиб шартнома тузишдан ҳамда фирибгарлардан эҳтиёт бўлишдан огоҳланди.

    Savdo.uzavtosanoat.uz онлайн шартнома тизими барча учун мутлақо бепул ва тизимда ҳеч ким учун қандайдир алоҳида киришни таъминлайдиган имкон мавжуд эмас. UzAuto Motors шахсий маълумотлар учинчи шахсларга топширилганда ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмаслигини маълум қилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates