SpaceReference.org маълумотларига кўра, космик тошнинг кенглиги 1,7 дан 3,9 км.гача бўлиб, Ерга яқин астероидлардан 99 фоизга каттароқдир.
Қайд этилишича, ушбу астироид Ерга урилган энг катта космик тош “Вредефорт” астероидидан камида 10 баравар, 66 миллион йил олдин динозаврларни йўқ қилган тошдан эса тахминан беш баравар кичикдир.
Аммо у Ерга келиб тушган тақдирда, континентал миқёсида зарар этказиши ва сезиларли даражада иқлим ўзгаришига олиб келиши, атмосферага катта миқдорда чиқинди газларини чиқариши мумкин. Шунинг учун у “сайёра қотили” деб номланган.
Олимларнинг таъкидлашича, ушбу астероид Ерга ҳозир ҳам, келажакда ҳам ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Лекин ушбу астероид 1900 йил мобайнида илк бор сайёрамиз яқинидан учуб ўтган 10 та энг катта астероидлардан биридир.