Учта йирик астероид Ер яқинидан учиб ўтади

    NASA олимлари Ерга учта астероид яқинлашишини маълум қилишди. Улардан бири уй, иккитаси эса самолёт катталигида.

    NASA маълумотларига кўра, биринчи бўлиб 2024 ЭДЗ деб номланган 96 метрлик астероид яқинлашади ва сайёрамиз ёнидан 836 минг километр масофада яқинлашади. Бу астероид самолёт катталигида бўлиб, у Ерга энг яқин масофада 18 март куни учиб ўтади.

    18 март куни Ерга катталиги самолётдек келадиган ёки 140 метрли иккинчи астероид ҳам яқинлашади. У сайёрадан 924 минг километр масофада учиб ўтади.

    Уй катталигидаги яна бир астероид 18 март куни 1 330 000 километр масофада яқинлашади.

    Қайд этилишича, астероидлар сайёра учун хавф туғдирмайди, деб хабар беради zakon.kz.