Қуёш тизимида 15 та фаол астероид топилди

    Американинг NASA коинот агентлиги Фаол астероидлар лойиҳасини ишга туширди. У Қуёш тизимидаги 15 та шундай объектни топишга ёрдам берди.

    Фаол астероидлар кометаларнинг думларига ўхшаш газ ва чанг қобиғига эга. Шу билан бирга, улар асосан Марс ва Юпитер ўртасидаги асосий астероид камарида жойлашган.

    Лойиҳада саккиз мингга яқин кўнгилли иштирок этди. Улар Чилидаги телескопга ўрнатилган DECam камераларидан олинган 430 минг тасвирни кўриб чиқишди. Натижада улар 15 та астероидда илгари номаълум бўлган фаолликни аниқлашга муваффақ бўлишди.

    Қуёш тизимида фаол астероидлар кам учрайди. Бундай турдаги биринчи объект 1949 йилда кашф этилган. Ўшандан бери астрономлар 60 тача фаол астероидларни аниқлашди, бу жами 1,3 миллион астероиднинг жуда кичик фоизидир.

    Фаол астероидларни ўрганиш олимларга Қуёш тизимининг шаклланиши ва эволюциясини, жумладан, Ердаги сувнинг келиб чиқишини яхшироқ тушуниш имконини беради, деб хабар беради mir24.tv.