Бу ҳақда 2 сентябрь куни New York Post нашри хабар берди.
“Ени камида 220 метр, икки футбол майдони узунлигига тенг бўлган астероид Шимолий ярим шардан кўриниб туради”, деб ёзади нашр.
Унинг Ерга яқинлашиши астрономлар учун ташвиш туғдирмайди, чунки у Ердан бир миллион километрга яқин масофада учиб ўтади, бу Ер ва Ой орасидаги масофадан тахминан 2,6 баробар кўпдир, деб хабар беради korrespondent.net.
“2024 ОN билан яқинлашув ўртача ҳар ўн йилда бир марта содир бўлади, унинг ҳаракатланишини 15 сентябрда кузатиш мумкин”, деб таъкидлайди журналистлар.