Астероидлар юзасида биринчи бор сув топилди

    Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи SOFIA инфрақизил телескопи маълумотларидан фойдаланган ҳолда Ирис ва Масалия астероидларида сув борлигини аниқлашди.

    Қуёш атрофида бир миллионга яқин астероидлар айланиб юради ва олимлар улардаги сув буғланган бўлиши мумкин деб ҳисоблашарди. Бироқ, янги тадқиқот бу назарияга зид келади.

    Ириснинг диаметри 199 километр. У Қуёш атрофида Марс ва Юпитер ўртасидаги астероид камарида ўртача 2,39 астрономик бирлик масофада айланади ва ҳар 3,7 йилда бир марта айланишни амалга оширади.

    Масалиянинг диаметри 135 километр ва орбитаси Ирис орбитасига ўхшайди.

    Қуёш тизимидаги астероидлар таркиби ва тузилиши жиҳатидан бир оз фарқ қилади. Қуёшга яқинроқлари муздан холи бўлади, ундан узоқдагиларида эса муз мавжуд.

    Олимлар астероидларни ўрганиш сайёралар ва астероидлар пайдо бўлишидан олдин Қуёш тизимидаги элементларнинг таркиби ва ҳаракатини тушунишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда. Уларнинг экзосайёра тизимларида тарқалгани ва ердан ташқари ҳаётнинг мавжудлиги эҳтимоли борасидаги масалага ҳам ойдинлик киритилади, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates