Филиппинга 2024 RW1 астероиди қулаб тушди

    5 сентябрь куни 2024 RW1 астероиди маҳаллий вақт билан соат 00:45 да Жанубий Тинч океани узра Филиппин осмонида кучли чақнаш ҳосил қилди.

    У атмосферада ёниб кетди, дея хабар беради New Scientist.

    Астрономлар 4 сентябрь куни эрталаб Ерга яқинлашиб келаётган катталиги бир метргача етадиган астероидни пайқашди. У АҚШнинг Аризона штатидаги расадхона мутахассислари томонидан аниқланди. Астероид дастлаб CAQTDL2 деб номланди, кейин эса 2024 RW1 деб ўзгартирилди. Унинг тушиш тезлиги сониясига тахминан 17,6 километр ёки соатига 63 360 километрни ташкил этди.

    Ижтимоий тармоқларда фазовий объектнинг қулаши акс этган бир нечта видеолар эълон қилинди. Тасвирлар Филиппин шимолида олинган, деб хабар беради centralasia.media.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates