Одамлар кўпинча коррупция ҳақида кўриб, билиб турсада, бу ҳақида тегишли ташкилотларга хабар бермайди. Ваҳоланки, коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатишдир.
Hudud24uz сайти коррупция ҳақида хабар берган бериладиган шахсларга бир марталик пул мукофотлари ҳақида ёзди. Унга кўра:
а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — БҲМнинг 3 баравари миқдорида;
б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваригача бўлса:
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида;
унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 7 баравари миқдорида;
оғир жиноят учун — БҲМнинг 10 баравари миқдорида;
ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг 15 баравари миқдорида;
в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлса:
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун – БҲМнинг 10 баравари миқдорида;
унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 15 баравари миқдорида;
оғир жиноят учун — БҲМнинг 20 баравари миқдорида;
ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг 25 баравари миқдорида;
г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 100 бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:
анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;
кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.
Бунда пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматини фоизларда ҳисоблашда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорнинг энг кам миқдоридан келиб чиқилади.
д) қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун БҲМнинг 5 баравари, икки ёки ундан ортиқ қидирувда бўлган шахсларнинг яширинган жойи ҳақида бир вақтда хабар берганлиги учун эса — БҲМнинг 7 баравари миқдорида.
Эсдалик совға қиймати БҲМнинг 2 бараваридан ошмаслиги лозим.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласи коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.
Коррупцияга қарши курашувчи орган махсус комиссиянинг қарори асосида 1 иш куни ичида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирлаш ҳақида қарор чиқаради.
Бир марталик пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 10 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисоб варағига ўтказиб берилади, эсдалик совғаси эса қонун ҳужжатларига мувофиқ совға қилинадиган буюм харид қилингандан сўнг 5 иш куни ичида топширилади.