Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда.
Фрэнсис 1909 йилда Луизиана штатида туғилган. У 11 ёшида онасидан айрилган, уни қариндошлари ўз тарбиясига олган. Ўсмирлик йилларида америкалик холасига ёрдам берган ва 20 йилдан ортиқ вақтдан кейин у Техаснинг Хьюстон шаҳридаги KTRK-TV телеканалидаги қаҳвахонани бошқарган. Фрэнсиснинг ҳар доим ўзи тайёрлаган тортлари, шунингдек, товуқ гўшти ва чучвара ходимлар орасида айниқса машҳур эди.
Сўнгги йилларда аёл Хьюстонда қизининг уйида яшади, қизи 95 ёшда. 25 июль куни Фрэнсис ўзининг 115 ёшини нишонлади. Аёл бутун умри давомида қўллаган принципни ўзининг узоқ умр кўриш сири деб билади: “Нимани ўйласанг, шуни гапир, ичингга ютма”.
Август ойида дунёнинг энг кекса одами мақомига эга бўлган испаниялик аёл 117 ёшида вафот этгани хабар қилинган эди. У 1907 йил 4 мартда Сан-Франсискода (АҚШ, Калифорния) туғилган, бироқ кейинчалик ота-онаси билан Европага кўчиб кетган, деб хабар беради lenta.ru.