Эшитиш қобилиятини йўқотганларни даволашнинг янги усули топилди

    Виржиния университети тиббиёт факультети олимлари эшитиш қобилиятини йўқотганларнинг қулоқ ҳужайраларини тиклаш усулини ишлаб чиқишди.

    Мазкур янгилик эшитиш қобилиятининг қариш туфайли йўқолишининг олдини олиш ва даволашда янги йўналиш сифатида қаралмоқда.

    Қулоқ ҳужайралари ички қулоқ юзасини қоплайди ва одамнинг эшитиш қобилиятини таъминлайди. Ҳужайраларнинг чўзилган тузилмалари сочларга ўхшайди ва товуш тўлқинларининг тебранишларини ушлаш учун ўзига хос антеннадир.

    Илгари зарарланган бу ҳужайралар нобут бўлади, тикланмайди, деб қаралган. Энди эса мутахассислар бунинг аксини исботлашга муваффақ бўлишди.

    Кучли шовқинга дучор бўлганда, ҳужайралар турли йўллар билан, шу жумладан актин базасига зарар етказиш орқали шикастланади. Ушбу ҳужайралар, шунингдек, ядровий шикастланишга жавоб берадиган XIRP2 оқсилини ишлаб чиқаради. Тадқиқот давомида жамоа XIRP2 шикастланганлиги тўғрисида сигнал қабул қилишини ва кейин базани янги актин билан тиклаш учун жароҳат жойига ўтишини аниқлади.

    Келажакда мазкур ҳужайралар ядроларини тиклашни ўрганишга қаратилган қўшимча тестларни ўтказиш режалаштирилган. Ушбу жараённи тушуниш эшитиш қобилиятининг йўқолиши билан боғлиқ хасталикларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates