Европа Иттифоқи мамлакатларида Европарламентга сайловлар бошланмоқда

    Европарламентга сайловлар Европа Иттифоқининг барча давлатида 6 – 9 июнь кунлари бўлиб ўтади.

    Сайлов ҳар бир давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ ўтказилади: Нидерландия 6 июнда, Ирландия ва Чехияда 7 июнда, Италия, Латвия, Мальта, Словакияда 8 июнда, кўпчилик ҳамжамият мамлакатларида 9 июнда овоз берилади.

    Европа Иттифоқи мамлакатлари умумий 452 миллион аҳолига эга бўлиб, шундан сайловчилар сони 375 миллион кишини ташкил қилади.

    Европарламентдаги 720 ўрин мавжуд бўлиб, Европа Иттифоқи давлатлари Европарламентда аҳолисига мутаносиб тарзда қатъий белгиланган миқдордаги мандатларга эга бўлади. Мисол учун, Германия учун 96, Кипр, Мальта ва Люксембург учун уларнинг ҳар бирига 6 тагача мандат тўғри келади. Ҳар бир Европа Иттифоқи давлатида бу ўринлар учун уларнинг сиёсий партиялари ўртасида кураш олиб борилади, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates