Европа Иттифоқи сунъий интеллектга оид дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади

    Европа Иттифоқи сунъий интеллект ишини тартибга солувчи дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади.

    Тегишли резолюция 13 март куни Страсбургда европалик депутатлар томонидан маъқулланди. Сунъий интеллект тўғрисидаги қонунни маъқуллаб 523 депутат овоз берди, 46 нафари қарши чиқди, 49 нафари бетараф қолди.

    Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, янги ҳужжат асосий ҳуқуқлар, демократия, қонун устуворлиги ва экологик барқарорликни сунъий интеллектдан ҳимоя қилиш, шунингдек, инновацияларни рағбатлантириш ва Европани бу соҳада етакчи бўлишига қаратилган.

    Қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, сунъий интеллект иловалари турли хавф синфларига бўлинган. Шунга мос ҳолда провайдерлар маълум хавфсизлик ва шаффофлик талабларига жавоб бериши керак. Баъзи иловалар, масалан, реал вақт режимида оммавий биометрик кузатувлар бутунлай тақиқланган.

    Европада сунъий интеллект тўғрисидаги қонун апрель ойининг охиридаёқ – Европа Иттифоқига аъзо давлатлар овоз бергач, қабул қилиниши мумкин. ОАВ хабарларига кўра, бу оддий расмиятчилик сифатида қаралмоқда, чунки Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчилари йиғиладиган Доимий вакиллар қўмитаси аллақачон қонунни маъқуллаган.

    2023 йилнинг декабрь ойида Европарламент, Еврокомиссия ва Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари сунъий интеллект ҳақидаги қонунни уч кунлик муҳокамадан сўнг, мазкур йўналишдаги дунёдаги биринчи қонунни қабул қилишга келишиб олган эди, деб хабар беради tengrinews.kz.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates