Европа Комиссияси 4 март, душанба куни эълон қилган EK пресс-релизига кўра, iOS операцион тизими фойдаланувчилари учун мусиқа стриминг хизматлари бозоридаги устун мавқеини суиистеъмол қилгани учун Appleни 1,8 миллиард евродан ортиқ жаримага тортди.
Appleга нисбатан текширув ҳаракатлари 2019 йилда Spotify стриминг хизмати томонидан Америка компанияси устидан шикоят қилинганидан кейин бошланган, деб хабар беради dw.com.