Европада иссиқ ҳарорат ортидан қор ёғди

    Марказий Европа ва Болқонда қор ёғди. Олдинроқ бу мамлакатлар аҳолиси ғайриоддий иссиқ ҳароратга дуч келишган, ҳаво ҳарорати 30 даражага этганди.

    Сешанба кунидан буён Австриянинг баъзи ҳудудларида қор ёғмоқда, аммо дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошди. Хусусан, Каринтиядаги Паксаттель довони қор билан қопланган. Бир нечта бахтсиз ҳодисалар рўй берди. Фавқулодда хизматлар қорли дарахтлар йўллар ва электр узатиш тармоқларига қулаб тушишидан хавфсирамоқда.

    Хорватиянинг Загорье шаҳрида ҳам қор ёғди. Мамлакат бўйлаб қор ва ёмғир ёғди. Аҳоли ҳозир гуллаётган мевали дарахтларга зарар етмаслигига умид қилмоқда.

    Икки кунлик жазирамадан кейин Руминияда ҳаво ҳарорати кескин тарзда, деярли 20 даражага пасайди. Мамлакат шимоли-ғарбидаги Клуж-Напока шаҳрига ҳақиқий қиш келди. Агар сешанба куни термометр 25 даражани кўрсатган бўлса, чоршанба куни ҳаво ҳарорати 4 даража эди.

    Климатологларнинг фикрича, бундай ўзгарувчан об-ҳаво глобал исиш туфайли кучаймоқда.

    Босния ва Герцеговинанинг тоғли ҳудудлари, шунингдек, мамлакат пойтахти Сараево ҳам қор билан қопланган. Аввалроқ бу ердаги ҳарорат деярли 30 даражага етган, бу Болқонда баҳор фасли учун хос эмас, деб хабар беради ru.euronews.com.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates