Эзгулик шиоримиз, маърифат қуролимиздир!

    Ватанни аввало, кучли муҳаббат, уйғоқ қалб, безовта виждон билан тўйинган миллий руҳ ҳимоя қилади.

    Ватанпарварлик – бу фикр, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясининг маҳсулидир. Зеро, Президент Шавкат Мирзиёев ҳам “Бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур”, эканлиги ҳақида таъкидлаб келади.

    Дунё кескин кураш, мафкураларнинг рақобат майдонига айланмоқда. Айниқса, бугун ёшлар онгини, руҳини эгаллаш борасида таҳдидлар кўп. Бундай таҳликали вазиятда ҳар куни миллий руҳ “қўнғироғи” қулоғимизда жаранглаб туриши лозим. Бу қўнғироқ бизни уйғотувчи, сергак тортирувчи, огоҳлантирувчи кучдир.

    Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятига ташрифи давомида Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейида бўлиб, бу ердаги таълим жараёнлари билан танишган эди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашиб, Жалолиддин Мангубердининг ватанпарварлиги, жасорати ёш авлод учун ибрат эканлигини таъкидлади.

    Бу ерда аниқ фанлар ўқитилиши яхши. Шу билан бирга, дарс жараёнларида ватанпарварлик тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, қадриятларимизни ҳам ўргатиш лозим. Шундай бўлиши керакки, миллий руҳ ва ғурур ёшларнинг энг кучли қуроли бўлиши керак, – деди давлатимиз раҳбари.

    Ҳарбий-жанговар қудрат, юксак маънавий салоҳият юрт ҳимоячиларининг муҳим таянчи эканига урғу берилди. Дарҳақиқат, жангчининг қуроли — унинг юксак жанговарлик руҳидир. Бунга тарих ҳам кўп гувоҳ бўлган.

    Зеро, Ватанни аввало, кучли муҳаббат, уйғоқ қалб, безовта виждон билан тўйинган миллий руҳ ҳимоя қилади. Қўлдаги қурол бу руҳ билангина қудратга айлана олади.

    Президентнинг мазкур ҳаётбахш ғоясини амалга ошириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари” шиори асосида “Кинокарвон” тадбирларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

    Мазкур тадбирларнинг биринчиси айнан Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейида бўлиб ўтди. Унда ёшлар кинорежиссёр Ҳилол Насимов, актёр Даврон Каримовлар билан мулоқот қилди. Қизиқтирган саволларига жавоб олди. Учрашув давомида Ҳилол Насимовнинг “Ватан остонасида” бадиий филми намойиш этилди.

    Кино — тарбия, маърифат, руҳий қувватдир. Шу маънода ёшлар фильмдан олган катта тассуротлари ҳақида фикрларини билдирди.

    Шунингдек, ҳарбий-академик лицейининг ўқувчилар билан халқимизнинг севимли театр ва кино актёрлари Ёдгор Сагдиев, Эркин Комилов, Зуҳра Ашурова, Муқаддас Ҳолиқова, Саида Раметова,Тоҳир Саидов, Раъно Ярашева, Дилноза Кубаева, Марат Азимов,Ҳамза Ҳасанов ва Шарофиддин Музрофовлар иштирокида ижодий учрашувлар ўтказилди.

    Бундай тадбирлар давомли тарзда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ҳафтанинг жума куни кинолар намойиши бўлса, шанба “Театр куни”, ҳафтада бир кун ватанпарварлик руҳидаги шеърият кунлари ўтказилади. Зеро, бу масканда таҳсил олувчи ҳар бир ўқувчи эртага ватанни муҳаббати, жасоратли жанговар руҳи, миллий ғурури билан ҳам ҳимоя қилувчи эртанинг қудратли кучларидир.

    Бу каби “Кинокарвон” тадбирлари ҳар бир ҳудудга, таълим муассасаларига кириб боради. Ўқувчи-ёшлар нафақат, кино кўради, балки, “Фильм қаҳрамонларидан ўрнак оламиз” мавзусида иншолар ҳам ёзади.

    Халқимиз суйган актёрлар, режиссёр ва сценаристлар, маънавият тарғиботчилари, ёзувчи ва шоирлардан иборат ижодий гуруҳлар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари, фильм намойишлари бўлиб ўтади.

    Зеро, эзгуликни шиор, маърифатни энг қудратли қуролга айлантирган жамият эртанинг ҳақиқий эгаларини тарбиялайди.

    Бекзод АБДУРАИМОВ,

    Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими бошлиғи

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates