Ҳиндистонда ўтказилган халқаро форумда Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради

    Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида жойлашган Симбиоз (Symbiosis) университетида бўлиб ўтган халқаро маданий-маърифий форумда ўзбекистонлик талабалар томонидан Ўзбекистон давлат мадҳияси ижро этилди.

    Ўзбекистонлик ёшларнинг чиқиши мазкур олий билим юртида таҳсил олаётган 80 дан ортиқ давлат вакиллари томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

    - Мазкур тадбир турли халқларнинг миллий қадриятлари ва маданий мероси намуналарини тақдим этиш учун қулай имконият бўлиши билан бир вақтда талаба ёшлар ўртасидаги бирлик, дўстлик ва ўзаро англаш руҳини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди, — дейди университет 2-курс талабаси Нафосат Шокиржонова. – Унда Ўзбекистон жамоаси фаол иштирок этди. Турли давлат ва миллат вакиллари жамланган даврада давлатимиз мадҳиясини куйлаш бизга чексиз ғурур бағишлади.

    Мамлакатимиз ёшлари Ҳиндистоннинг етакчи университетларидан бирида ташкил этиладиган ҳар бир тадбирда Янги Ўзбекистон ҳаётида амалга оширилаётган тарихий янгиланиш жараёни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилишга интиляпти, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates