ФАО: дунёда ҳар йили 570 миллион тонна озиқ-овқат исроф қилинмоқда

    Дунёда 735 миллионга яқин одам очлик ва тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган бир пайтда ҳар йили 570 миллион тонна озиқ-овқат исроф қилинмоқда.

    Бундай маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан тақдим этилди.

    Ташкилот узоқ вақтдан бери халқаро ҳамжамият эътиборини озиқ-овқат чиқиндилари муаммосига қаратиб келмоқда.

    Ташкилот истеъмолчилар учун озиқ-овқат чиқиндиларини сезиларли даражада камайтирадиган бир қатор оддий ва амалий маслаҳатларни ишлаб чиқди.

    Озиқ-овқат чиқиндилари миқдори ва унинг сабабларини баҳолаш учун ФАО истеъмолчиларга бир ҳафта давомида “озиқ-овқат чиқиндилари кундалиги”ни юритишни тавсия қилади, деб хабар беради news.un.org.

    Мутахассислар, шунингдек, уйда қандай маҳсулотлар ва қанча миқдорда борлигини текширишни, дўконга боришдан олдин рўйхат тузишни ва ортиқча харид қилмасликни маслаҳат беради.

    Агар ҳар бир инсон озгина ҳаракат қилса, биргаликда озиқ-овқат чиқиндиларини камайтиришимиз мумкин, деб таъкидлайди FAO.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates