ФАРДУ БМТ академик ташаббуси(UNAI)нинг расмий аъзоси бўлди

    Таълим 27 май 2025 1048

    Фарғона давлат университети Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Академик Ташаббуси (United Nations Academic Impact – UNAI)га расмий аъзо сифатида қабул қилинди.

    Қайд этилишича, БМТнинг Академик Ташаббуси (UNAI) — бу глобал илмий ҳамжамият ва таълим муассасаларини БМТнинг асосий тамойиллари, хусусан барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари, тинчлик, таълимга бўлган тенг имкониятлар ва ижтимоий жавобгарлик ғоялари атрофида бирлаштирувчи платформадир. Ушбу ташаббус 2010 йилда БМТ Бош котиби томонидан бошланган ва бугунги кунда 150 дан ортиқ давлатлардаги 1700 дан зиёд университет ва илмий марказларни ўз ичига олади.

    UNAI аъзолиги университетга БМТ мақсадларига содиқлигини ва глобал миқёсдаги академик ташаббусларда фаол иштирокини намоён этади. Бу ҳолат университет обрўсини оширади ва халқаро ҳамкорлар олдида ишончли институт сифатида тан олинишини таъминлайди. Шунингдек, UNAI аъзоси бўлган университетлар БМТ ва бошқа UNAI аъзолари билан халқаро лойиҳа, конференция, талабалар алмашинуви ва илмий изланишлар доирасида ҳамкорлик қилиш имкониятига ҳамда UNAI орқали БМТ платформасида ўз ташаббусларини илгари суриш, йиллик ҳисоботлар орқали фаолиятини намойиш этиш ва БМТ расмий саҳифаларида кўриниш олиш имкониятига эга бўлади.

    Фарғона давлат университети эндиликда UNAI логотипидан ўзининг UNAI доирасидаги лойиҳалари, веб-сайти ва нашрларида қонуний асосда фойдаланиши мумкин.

    Бундан ташқари UNAI орқали талабалар ва профессор-ўқитувчилар глобал масалалар, SDG (Sustainable Development Goals) йўналишларидаги лойиҳаларда иштирок этиш, БМТ билан боғлиқ халқаро дастурлар ва грантларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates