Фарғона адлия бошқармасига рус «шоколад»чилари мурожаат қилди

    Хавфсизлик 19 июл 2022 1465

    Фарғона вилоят адлия бошқармасига Россия Федерациясининг Санкт — Петербург шаҳрида жойлашган «Нeвский кондитeр» масъулияти чекланган жамияти шикоят ариза билан мурожаат қилди.

    Гап шундаки, қонунан уларга тегишли савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган шоколад ширинлигига жуда ўхшаш маҳсулот Фарғона вилоятида жойлашган «Н.Д» МЧЖ томонидан контрафакт сифатида ишлаб чиқарилаётганлиги баён қилинган. Шу билан бирга, улар билан шартнома тузилмаганлиги, бренд эгаларининг розилиги олинмаганлиги ва энг асосийси, ноқонуний равишда фойдаланилаётганлиги аризада аниқ кўрсатиб ўтилган.

    — Ўрганишда маълум бўлишича, «Нeвский кондитeр» савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган «шоколад» товар белгиси учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг 30-синфига мувофиқ «Нeвский кондитeр» МЧЖ ҳуқуқ эгаси ҳисобланади, — дейди Фарғона вилоят адлия бошқармаси интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлим бошлиғи Умиджон Назиров.

    Ҳолат юзасидан Фарғона вилоятида жойлашган «Н.Д» МЧЖ раҳбари истеъмолчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин бўлган контрафакт шоколад маҳсулотларини ишлаб чиқарганлик факти тасдиқланди. Унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди. Суд томонидан эса МЧЖ раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 — моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, деб топилди. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди.

    Дарҳақиқат, товар (бренд) белгиси нафақат миллий балки халқаро тизимда ҳам ҳуқуқий ҳимоя қилинган. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 апрелдаги «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжат тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқараётган маҳсулотларини экспорт қилишда ҳамда товар брендини шакллантиришда қулай имкониятларни тақдим этади.

    Мазкур қарор билан Ўзбекистон тарихида илк маротаба 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Қарорга кўра, Республика божхона чегараси орқали интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тартиблари такомиллаштирилиб, божхона органларининг бу соҳадаги фаолияти активлаштирилди.

    — Илгарилари божхона органлари чегаралар орқали олиб кириладиган товарларда интеллектуал мулк ҳуқуқига риоя қилинишига ҳуқуқ эгаларининг аризалари асосида(!) чора кўрилар эди, — дейди Фарғона вилоят адлия бошқармаси интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлим бошлиғи Умиджон Назиров. — Эндиликда янги қарор билан божхона органлари ўз ташаббуслари(!) билан товар белгиларини аниқлайдилар ва чалғитувчи ёки ўхшаш товар белгили маҳсулот олиб кирилаётганда ҳуқуқ эгасига бевосита маълумот бериши белгилаб қўйилди. Ва ушбу маълумот асосида ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўрилади. Юқорида келтирилган ҳолат эса мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланганидан далолат беради.

    Элёржон Эксанов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    жамоатчилик билан алоқалар

    бўйича етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates