Фарғона вилояти ҳокими талабалар билан учрашди

    Шу йилнинг 30 июль куни Фарғона вилояти ҳокими Фарғона политехника институтида талабалар билан учрашиб, институт фаолияти билан, илмий-инновацион ишланмалар, амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

    Учрашувда, вилоят ҳокими илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида институт қошида ташкил этилган, қурилиш ва архитектура соҳасида хизмат кўрсатувчи «ФАРПИ ҲИТEЧ ЭНГИНEЭР» унитар корхонаси фаолиятини ўрганди.

    — "Бино ва иншоотларни лойиҳалаш", "Қурилиш синов лаборатория", "Геолаборатория", "Гео-топографик лойиҳалаш" ҳамда "Бино ва иншоотлар конструкцияларининг зилзилабардошлигини баҳолаш" каби илмий тадқиқот марказларини ўз ичига олган, — дейди институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, техника фанлари бўйича фалсафа доктори Шоҳрух ДАВЛЯТОВ. — Ҳозирда институтнинг инновацион жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилган ушбу корхона томонидан 22 та лицензияланган хизмат турлари кўрсатилмоқда.

    Шунингдек, вилоят раҳбари "Ижтимоий соҳа объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда БИМ технологияларини жорий этиш" "Мавжуд сой ва каналлар потенциалидан фойдаланиб, МикроГEСлар ўрнатиш самарадорлиги", "Сунъий интеллектдан фойдаланиб, энергия самарадорлигини ошириш", "Ҳудудларни тоза сув билан таъминлаш" каби бир неча илмий-инновацион лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишди.

    Учрашув давомида вилоят ҳокими, ФарПИ мутахассислари томонидан илмий асослар билан ишлаб чиқилган, вилоят бўйлаб 230 та МикроГEС ўрнатишни кўзда тутган лойиҳани амалиётга татбиқ этиш, ҳар бир МикроГEС бўйича аниқ бизнес режа ишлаб чиқиб, уларга инвесторларни жалб қилиш бўйича иш ташкил қилиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

    Учрашув сўнгида вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан яратилган инновацион қурилмаларни ҳам кўздан кечириб, уларни самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодиётга татбиқ этишни кенгайтириш бўйича ўз фикрларини билдирди.


    Ҳамкорлик материал

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates