Харрис асосий штатларда Трампни ортда қолдирмоқда

    АҚШ вице-президенти Камала Харрис еттита муҳим штатдан тўрттасида Дональд Трампдан олдинда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

    Шундай қилиб, Bloomberg агентлиги ва Morning Consult томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Харрис Аризонада (АҚШ вице-президенти учун респондентларнинг 49 фоизи, собиқ президент учун 47 фоиз), Висконсинда (50 фоизга нисбатан 47 фоиз) Мичиганда (53 фоизга қарши 42 фоиз) ва Невада (47 фоиз ва 45 фоиз) Трампдан устунликка эга.

    Шу билан бирга, ҳар икки номзод ҳам Жоржия штатида бир хил даражада қўллаб-қувватланди (47 фоиз). Қолган иккита асосий штатда – Пеньсилвания (50 фоизга қарши 46 фоиз) ва Шимолий Каролинада (50 фоизга қарши 46 фоиз) Трамп Харрисни ортда қолдирмоқда.

    Умуман олганда, Харрис собиқ президентдан 1 фоизга илгарилаб кетган – респондентларнинг 48 фоизи Харрисни, 47 фоизи Трампни қўллаб-қувватлади. Ўз навбатида, Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден июль ойи бошида худди шу сўровда Трампга 2 фоиз пунктга ютқазган эди (47 фоизга қарши 45 фоиз).

    Жорий сўров 24 июлдан 28 июлгача ўтказилди. Унда етти штатдан беш мингга яқин америкалик сайловчи иштирок этди, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates