Тошкент аэропортида iPhone 17 телефонлари тўхтатиб қолинди

    «Тошкент Халқаро Аэропорти» умумий учиб келиш зали ҳудудида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

    "Доҳа-Тошкент" йўналиши бўйлаб учиб келган Ўзбекистон фуқароси божхона назорати зонасининг "яшил" йўлаги орқали ҳаракатланганидан сўнг тўхтатилди.

    Унинг ўзи ва багажлари кўздан кечирилганида, мазкур фуқарога тегишли бўлган юклар орасидан дастлабки тахминий қиймати 230 000 000 млн сўмлик жами 9 дона "iPhone 17" русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Мазкур юклар божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган.

    Уяли алоқа воситалари ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.

    Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates