“Сирдарё” чегара божхона постига замонавий йирик инспекцион кўрик мажмуаси ўрнатилди

    Мажмуа транспорт воситаларининг ҳаттоки кўз илғамас бўшлиқларига ҳам шубҳали объектлар яширилганини кўрсатиб бера олади.

    “Сирдарё” чегара божхона постига ҳам “Z-Портал” замонавий инспекцион кўрик мажмуасининг ўрнатилди, дея хабар беради Божхона қўмитаси ахборот хизмати.

    Қайд этилишича, энди божхона постининг ўтказувчанлигини ошириш билан бир қаторда божхона расмийлаштирувига сарфланадиган вақтни қисқартиради, божхона назорати самарадорлигини эса бир неча баробарга оширади.

    Пост орқали жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 84 мингга яқин юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, бу кунига ўртача 350-400 та транспорт воситасини ташкил қилади.

    Сканер қурилмаси АҚШнинг нуфузли “Rapiscan” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, уни ўрнатиш жараёнида бевосита ушбу компания мутахассислари ҳам иштирок этишди.

    Инспекцион қурилмаси кам қувватли рентген ускунаси бўлиб, ундан тараладигаан нур ортга қайтиш технологияси асосида ишлайди. Шу боисдан ҳам ҳайдовчилар ва йўловчилар учун зарарсиз. Рентген нурлари кўмагида транспорт ва ундаги обектларни ҳар томондан тасвирга олиш имконини беради. Бу транспорт воситаларининг ҳаттоки кўз илғамас бўшлиқларига ҳам шубҳали объектлар яширилганини кўрсатиб бера олади.

    Бу эса наркотик моддалар, қурол-яроғ ва ўқ дорилар ҳамда олиб ўтилиши таъқиқланган бошқа товарларни аниқлашда божхона ходимларига катта ёрдам беради.

    Қурилма кўмагида соатига 200-220 та транспорт воситаларини божхона кўригидан ўтказиш мумкин. Бу эса пост орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг божхона назоратига сарфланадиган вақтни янада қисқартиради, жараёнларни тезлаштиради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates