«Ғишткўприк» божхона постига «ақл» киритиляпти

    9 гектар майдонни қамраб олган «Ғишткўприк» божхона пости қайта қурилгач, шунчаки рақамлашган пост эмас, балки интеллектуал божхона пости сифатида қайта намоён бўлади.

    Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.

    Қайд этилишича, шу вақтга қадар жисмоний шахслар учун тадбиқ этилган икки йўлакли — «яшил» ва «қизил» йўлак тизим эндиликда енгил автотранспорт воситалари учун ҳам жорий қилинади.

    Бунинг учун айнан ушбу постга нафақат республикада, балки минтақада илк бор енгил автотранспорт воситалари учун мўлжалланган «Z portal» сканер мажмуаси ўрнатилди.

    Постда навбатларнинг олдини олиш мақсадида 16 та авто йўлак қурилди, автобуслар ҳам алоҳида йўлакларда ҳаракатланади.

    Натижада, пост орқали бир кунда 1500 дан зиёд автотранспорт воситалари ва 50 минг нафардан зиёд йўловчилар бемалол ҳаракатланиши мумкин.

    Постда «яшил энергия»дан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Қуёш панеллари бир вақтнинг ўзида энергия билан таъминлайди ва автотураргоҳ вазифасини ҳам ўтайди.

    Постни қайта қуриш жараёнида мавжуд дарахтлар сақлаб қолинди ва қурилиш-лойиҳалаш ишлари дарахтлар жойлашувидан келиб чиқиб амалга оширилди.

    Шунингдек, жорий кузги мавсумнинг ўзида яна 2 мингта кўчатлар экилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates