“Адабиёт кунлари” доирасида адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллудига 90 йил, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудига 85 йил, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир, драматург Сайдали Одилов таваллудига 80 йил тўлганлиги, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг хотирасига эҳтиром кўрсатиш ҳамда риштонлик истеъдодли ёзувчи Исажон Султон “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвони билан тақдирлангани муносабати билан уларнинг ижодий меросини ўрганиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги аҳамиятини инобатга олиб тадбирлар ўтказилади.
Бундай кеча ва учрашувлар ижодкорларнинг ижодий-маданий меросини чуқур ўрганиш, маънавий меросимиз дурдоналарини ёшлар қалбига сингдиришда катта аҳамият касб этади.
Расулжон Камолов,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.









