Фарғонада “Референдум ва ёшлар” форуми бўлиб ўтди

    Фарғона давлат университетида”Референдум ва ёшлар” форуми ташкил этилди.

    Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституция мазмун-моҳиятини тарғиб қилган форумда 3 мингга яқин талаба-ёшлар қамраб олди.

    Тадбирда иштирокчилари янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрининг бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, барчани 30-апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.

    – Янгиланаётган Конституция чин маънода халқ конституцияси, ёшлар конституцияси бўлишига ишонаман, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов.–Бўлиб ўтган тадбирда ёшларнинг фаоллиги, фикр-мулоҳазалари Бош қомусимиздаги ўзгариш ва қўшимчаларга бефарқ эмасликларидан далолат бермоқда.

    Тантанали концерт дастурида Университетнинг санъатшунослик факультетининг ёш ижодкорлари ва эл суйган санъаткорлар томонида ижро этилган куй-қўшиқлар гулдастаси кечага янада файз киритди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates