Фарғонада яна бир Меҳрибонлик уйи битирувчисига барча шароитларга эга уй топширилди

    Ижтимоий ҳаёт 24 январ 2022 1926

    Фарғонада Миллий гвардия бошқармаси томонидан 2021 йил давомида 29 нафар битирувчига барча шароитларга эга 1 хоналик уйлар топширилган бўлса, бугун 2022 йил бошиданоқ яна бир Президент фарзанди ўзининг шинам уйига эга бўлди.

    Марғилон шаҳар 1-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Усмонов Лазизбек Меҳрибонлик уйини битириб мустақил ҳаётга қадам қўйди.

    — Тез орада Меҳрибонлик уйини битирсам қаерга бораман деб ўйланиб, Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи полковник Шавкат Акбаровга уйим йўқлигини муддат эса камлигини айтдим. Улар тезкорлик билан мурожаатимни ўрганиб ижобий ҳал этишди. Шукур энди мени уйим бор.

    Давлатимиз ота-онам вафот этганини билдирмади, 18 йил шу масканда тарбия топдим. Ёмон бўлмадим. Спортчи бўлдим. Келажакда Президентимизга содиқ кадр бўлиб етишаман. Эмин эркин яшашимиз учун барча шароитларни яратаётган Шавкат Мирзиёевга, Гвардия ходимларига раҳмат, — дейди.

    Эслатиш жоизки, Меҳрибонлик уйи битирувчиларига берилаётган уйлар тўлиқ таъмирланган, керакли маиший техник жиҳозлар билан таъминланган ҳолда берилмоқда.

    Шермуҳаммад Деҳқонов,

    Ҳуқуқшунос блогер

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates