Фарғонада “Ёрмозор” тамғаси билан  замонавий иситиш қозонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

    Ёқилаётган кўмир сарфи  аввалги қозонларга қиёсланганда  беш ҳиссага камайди,  иситиш даражаси кўпайди.

    “Фарғона иссиқлик таъмир” масъулияти чекланган жамиятида “Ёрмозор” тамғаси билан замонавий иситиш қозонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Маҳсулотлар иқтисодий тежамкор, узоқ муддат ишлаш хусусиятлари билан ажралиб туради. Ёқилаётган кўмир сарфи аввалги қозонларга қиёсланганда беш ҳиссага камайди, иситиш даражаси кўпайди.

    Бу ерда 20 квадрат метрдан 10 минг квадрат метргача бўлган ўй- жой ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини иситишга мўлжалланган 10 турда қозонлар ишлаб чиқарилмоқда. Янги қозонлар маҳаллий кўмирда ишлайди, иссиқлик тизими табиий айланиш хусусиятига эга. Натижада, электр энергия сарфламасдан ҳам бир меъёрда иссиқлик етказиб бериш имкониятини беради.

    – Президентимиз жорий йил 3-апрель куни ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини модернизация қилиш чора –тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишда, иситиш тизимини ислоҳ қилиш, кам ёқилғи сарфлаган ҳолда сифатли иссиқлик етказиб беришни кўпайтиришга эътибор қаратиш борасида берган кўрсатмалари муҳим дастуриламал бўлди,–дейди “Фарғона иссиқлик таъмир” МЧЖ раҳбари Улуғбек Пўлатов. – Шу мақсадда, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, янги тажриба, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, кам хом ашё сарфлаб, меъёр талабларига мос бўлган иссиқлик ишлаб чиқарувчи тежамкор қозонлар тайёрлашга эътибор беряпмиз. Маҳсулотларимиз нафақат тежамкорлиги, балки, бошқа иситиш қозонларига нисбатан арзонлиги билан ҳам ажралиб туради. Айни кунда янада тежамкор ва иш сифати юқори бўлган янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш борасида изланишлар олиб боряпмиз.

    “Ёрмозор” қозонлари бир соатда 2 килограмм маҳаллий кўмир сарфлайди. Бу эски иситиш қозонларининг истеъмолига нисбатан беш ҳиссага кам. Иситиш қозонларининг кўмир сарфи билан боғлиқ миқдор, куз ва қиш мавсумига таққослаб ҳисоб-китоб қилинса, мавсумда 100 тоннадан ортиқ кўмир тежаб қолинади.

    Дастлабки ҳисоб- китоблар кўра, жорий йил якунига қадар аҳоли ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига 10 минг донадан ортиқ ана шундай тежамкор иситиш қозонлари етказиб берилади. Асосий мақсад, куз-қиш мавсумида аҳоли ва барча ижтимоий муассасаларни сифатли иссиқлик билан таъминлаш.

    Маълумот ўрнида айтганда, бугунги кунда вилоятдаги 1836 та ижтимоий соҳа объектлари кўмир ёқилғисида, 459 таси табиий газ ва 14 та муассаса марказлашган иссиқлик билан таъминланган. Ўтган мавсумда тармоқлар учун 24,4 млн. куб метр табиий газ, 77,7 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди. 2023-2024-йил куз-қиш мавсуми учун 94,4 минг тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    Шерзод Қорабоев олган суратлар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates