Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 1994 йил Қува туманида туғилган, Фарғона шаҳар «Шифокорлар» маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг Instagram саҳифасида «Шоқоллар» сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеолар жойлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига кўра, ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.