Фарғонадаги Корея халқаро университетининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида янги ўқув-амалиёт биноси фойдаланишга топширилди.

    Замонавий мезонлар асосида қурилган амалиёт биноси автомобиль диагностикаси учун қўлланиладиган компьютер қурилмалари ва бошқа шу каби зарур жиҳозлар билан таъминланган. Шу тариқа бу ерда талабаларга назарий билимларни бевосита амалиёт билан уйғун ҳолда мустаҳкамлаб бориш имконияти яратилди.

    Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини қайд этиб, Фарғона вилоятидаги мазкур университетда дуённинг илғор таълим стандартлари асосида йўлга қўйилган ўқитиш тизими ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

    Айни пайтда мазкур нодавлат олий таълим муассасасидаги 12 та факультетда икки минг нафарга яқин талабаларга таълим берилмоқда. Шунингдек, билим даргоҳида йўлга қўйилган 3+1 қўшма таълим дастури бўйича ҳозирда Кореядаги ҳамкор университетда 111 нафар талабалар таҳсил олмоқда.

    Таълим муассасасида қарийб 60 нафар профессор-ўқитувчилар, шундан Кореядан жалб этилган 40 нафар ва АҚШдан таклиф этилган 1 нафар хорижлик мутахассислар педагогик фаолият билан шуғулланиб келмоқда.

    Жорий ўқув йилида университетни 565 нафар талаба тамомлаб, етук мутахассис сифатида ўз меҳнат фаолиятини бошлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates