Фарғоналик ёшлар Германия компаниясида касб-ҳунар ўрганиб иш билан таъминланади

    Халқаро ҳамкорлик 28 апрел 2023 1268

    Фарғона вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов Германиянинг «GfM Gruppe»компаниялар гуруҳи раҳбари Матиас Фрайлингни қабул қилди.

    Учрашувда фарғоналик ёшларни Германияда касб таълими олиб, тиббиёт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, ҳунармандчилик, логистика ва бошқа кўплаб соҳаларда етук мутахассис бўлиб етишиш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.

    Фарғонада илк бор бўлиб турган Матиас Фрайлинг, Германияда ҳунармандчилик соҳаси бўйича ишчи кучига талаб юқори эканлигини қайд этиб, ҳамширалик, меҳмонхона, гастрономия, ИТ йўналишлари бўйича ҳам мутахассисларга эҳтиёж катта эканлигини маълум қилди. Бунда мутахассислар олий маълумотли бўлишлари талаб этилмаслиги, лекин Б1 даражада немис тилини билиши кераклиги ҳақида айтиб ўтди. Шу боис, мактаб битирувчилари Германияга бориб касб ўрганиши ва шу жойда тўғридан тўғри ишга ҳам таклиф этилиши билдирилди. Меҳмонлар барча керакли ҳужжатлар ва саволлар учун махсус дастур ишлаб чиқилгани ва ҳудудлардаги учрашувлар давомида қизиқиш билдирганларга керакли тушунтиришлар берилишини ҳам таъкидлади.

    Вилоятдаги касбга ўргатувчи мактаблар билан алоқа ўрнатиш бўйича кўмак берилишини қайд этган Файзулло Қосимов, немис тили бўйича мутахассисларга эҳтиёж борлигини таъкидлаб, Фарғонада ҳам «GfM Gruppe» компаниясининг филиалини очишни таклиф қилди. Шунингдек, германиялик мутахассислар томонидан онлайн тарзда ўқувлар ташкил этилса, ҳар томонлама кўмак ва шароит яратилишини айтиб ўтди.

    Учрашувда икки томоннинг илгари сурилган таклифлари маъқулланиб, келгусида ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишиб олинди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Маълумот ўрнида, 1984 йилда ташкил этилган «GfM Gruppe»мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган касб-ҳунар таълими муассасаларининг кенг тармоғини ташкил қилади. 500 дан ортиқ малака модулларини қамраб оладиган ушбу касб-ҳунар ўқув марказларида турли фаолият соҳалари бўйича мутахассислар тайёрланади. Хусусан, ширкат ўз таркибида «Sky Academy» (касб-ҳунар таълими), «HR Arena» (салоҳиятли ёшларни ёллаш ва кадрлар билан ишлаш), «GWP mbH» (ижтимоий педагогика), «WORKS GmbH» (чет элликларнинг ижтимоий интеграцияси) ва бошқа ихтисослашган муассасаларни бирлаштирган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates