Фарғона—Москва ва Москва—Урганч йўналиши бўйича авиақатновлар кечиктирилмоқда

    Фарғона—Москва ва Москва—Урганч йўналиши бўйича авиақатновлар об-ҳаво шароити туфайли юзага келган форс-мажор ҳолати муносабати билан кечиктирилмоқда.

    Об-ҳаво шароити туфайли юзага келган форс-мажор ҳолати муносабати билан HY9627 Фарғона — Москва ва HY9616 Москва — Урганч йўналиши бўйича авиақатновлар кечиктирилмоқда.

    Қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

    HY9627 Фарғона - Москва

    – Фарғонадан жўнаб кетиш 18:45, Москвага етиб келиш 21:30 маҳаллий вақт билан;

    HY9616 Москва – Урганч

    – Москвадан жўнаб кетиш 22:45, Урганчга етиб келиш 04:20.

    Қўшимча маълумот олиш учун Uzbekistan Airways алоқа марказига (+998-78 140 02 00) мурожаат қилиш сўралди.