Фирибгарликда айбланган собиқ бош ҳисобчидан жарима ундирилди

    Фуқаро Ш.М. ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, ўзи билан биргаликда ишлайдиган ходимнинг лавозимига қисқартириш келганлигини ва 300 АҚШ доллари берсагина танишлари орқали ишда олиб қолиши мумкинлигини билдирган.

    Унинг бу қилмиши фош бўлиб, Жиноят ишлари Косон туман туман судининг ҳукми билан айбли деб топилган.

    Шу сабабли, судланувчи Ш.М.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 55 баравари миқдорида 18 млн. 700 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

    Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздор огоҳлантирилган.

    Ижро ҳаракатлари давомида, бўлим давлат ижрочисининг ҳуқуқий тушунтиришларидан сўнг, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ш.М. мавжуд қарздорликни тўлиқ бартараф этди.

    Шу муносабат билан ижро ҳужжати ижроси тамомланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates