Франция дўконларида озиқ-овқат танқислиги юзага келмоқда

    Франциядаги озиқ-овқат дўконлари норозилик намойиш этган фермерлар томонидан тўсиб қўйилган миллий автомагистралларда транспорт ҳаракатининг тўхтатилиши ва етказиб беришдаги узилишлар туфайли баъзи маҳсулотлар танқислигига дуч келмоқда.

    Республиканинг шимоли-шарқидаги Арденлар департаментида айрим супермаркетларда ёгурт, янги мева ва сабзавотлар, салат ва тайёр сендвич каби маҳсулотлар йўқ. Мамлакатнинг жанубий қисмида (Буш-дю-Рон департаменти) нон ва айрим тез бузиладиган маҳсулотлар етишмаяпти. Греноблда (Франциянинг жануби-шарқида) баъзи супермаркетларда гўшт, балиқ ва пишлоқлар мавжуд эмас.

    Намойишчи фермерлар магистраль йўлларни тўсиб қўйишдан ташқари, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги омборлар ва логистика марказларига киришни ҳам тўсиб қўйишган, деб хабар беради report.az.