Франция Президенти Эммануэль Макрон Х ижтимоий тармоғида мамлакат Фаластин давлатини сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида расман тан олишини маълум қилди.
“Мен Франция Яқин Шарқда адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш бўйича ўзининг тарихий мажбуриятига содиқ қолган ҳолда, Фаластин давлатини тан олишга қарор қилдим”, деди Макрон.
Макрон бугунги кунда Ғазодаги урушни тўхтатиш ва тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш ниҳоятда муҳим эканини таъкидлади, деб хабар беради lenta.ru.









