Инвестициявий келишувга мувофиқ, Франциянинг Alstom машинасозлик компанияси 9,1 километрлик трамвай линияларини қуради.
Кунлик йўловчи ташиш ҳажми 78 минг кишини ташкил этиши кутилмоқда. Қурилиш ишларини 2024 йилнинг биринчи чорагида бошлаш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланмоқда.
Транспорт вазири И.Маҳкамов линияларнинг йўналишлари ҳали аниқ эмаслигини билдирди. Тошкентни бўлажак «Янги Тошкент» шаҳри билан боғловчи Янги Ўзбекистон кўчаси истиқболли йўналишлардан бири бўлиши мумкин. Бунда, тахминларга кўра, линия «Дўстлик» метро бекатидан бошлаб, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ўтади.