"Фукусима" АЭСдан оқизилаётган сув туфайли Курил атрофидаги сув ҳавзасида ифлосланиш хавфи аниқланди

    Санкт-Петербург ва Владивосток олимлари Япониядаги “Фукусима-1” атом электр станциясидан чиқарилган сув туфайли Курил атрофидаги сув ҳавзасининг радиоактив ифлосланиш хавфи борлигини аниқлади.

    Бу ҳақда Санкт-Петербург давлат университети матбуот хизмати хабар берди.

    “Санкт-Петербург давлат университети ва Россия Фанлар академияси В. И. Ильичев номидаги Тинч океани институти океанологлари Жанубий Курил балиқ овлаш зонасининг “Фукусима-1” атом электр станциясидан оқизилган сув билан ифлосланиш даражасини ва тарқалиш йўлларини моделлаштиришди. Олимлар Курил ороллари қирғоқбўйи ҳудудларининг ифлосланганини тахмин қилишмоқда”, дейилади хабарда.

    2011 йилда “Фукусима-1” АЭСда зилзила ва цунами оқибатида радиоактив моддалар тарқалишига олиб келган авария юз берганди. Атроф-муҳитга тарқалишнинг олдини олиш учун техник радиоактив сув атом электр станциялари яқинидаги йирик идишларда тўплана бошлади ва 2023 йилга келиб 1,25 миллион тоннадан ортиқ ана шундай сув тўпланган.

    2023 йил август ойида Япония атом электр станцияларида тўпланган сувни махсус сув ости туннели орқали Тинч океанига тўкишни бошлаган. 2024 йил март ойигача 31 минг тоннага яқин сув оқизиб юборилган. Япония ҳукумати ва Халқаро атом энергияси агентлиги бу жараён атроф-муҳит ва одам саломатлигига таҳдид солмаслигига ишонтирмоқда, бироқ сувни оқизиш ишлари бошланганидан бир ой ўтмасдан, ОАВда Тинч океани сувида, бандаргоҳнинг шимоли-шарқий чегарасида тритийнинг радиоактив изотопи топилгани ҳақидаги маълумотлар тарқала бошлади. Уларнинг маълумотларига кўра, изотопнинг сувдаги концентрацияси литрига 10 беккерелни ташкил этган, бу стандарт кўрсаткичлардан 10 баравар юқори, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates